Бунақада узоққа боролмаймиз!

“Манчестер Юнайтед” қийин ўтган учрашувда “Норвич Сити” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Бироқ, жамоа дарвозабони Давид де Хеа жамоадошларининг ўйинидан норози бўлмоқда.

- Яхши ўйнай олмаётганимизни биламан. Лекин уч очко олдик. “Норвич” каби жамоалар билан уйимизда ўйнар эканмиз, ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак. Бу ғалабанинг аҳамияти катта. Кучли тўртликка кириш имконияти туғилди. Охиригача курашамиз.

Атрофдаги жамоалар очко йўқотгани бизга янги имконият берди. Лекин бунақа футбол етарли эмас. Биз ўйинни бошидан охиригача назорат қилишимиз, рақибга гол уриши учун имкон бермаслигимиз керак. Ҳозир ҳар қандай рақиб дарвозамизни ишғол қилишни уддалаяпти, - деди Давид де Хеа.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!