Бунақаси АПЛ тарихида бўлмаган эди

"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн бугун бўлиб ўтган "Саутгемптон"га (5:2) қарши ўйинда ноёб натижа қайд этди.

Кейн шу куни кореялик жамоадоши Сон Хин Миннинг барча 4 та голига ассистентлик қилди. Эътиборлиси, премьер-лига тарихида бир футболчи битта жамоадошининг 4 та голига ассистентлик қилгани илк бор қайд этилмоқда.

27 ёшли Кейн “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “шпорлар” сафида жами 289 та ўйинда майдонга тушди ва 189 та гол ҳамда 30 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар