Бунақаси аввал бўлмаган! Қандай қилиб Марокаш барча мусулмонларни бирлаштирди?

Бу жаҳон чемпионати ўзгачалиги билан тарихга кириб бўлди. Илк бор яқин шарқда ўтказилаётган мундиал жанжал ва кутилмаган воқеаларга жуда бой бўлмоқда. Бунга қадар араблар диёри бу қадай катта турнирни ўзида ўтказмаган. Айниқса, Марокашнинг ярим финалга қадар етиб келгани улкан воқеага айланиб улгурди.

Марокашнинг жаҳон аренасидаги муваффақатли иштироки жамоага умуман алоқаси бўлмаган инсонларни ҳам бир мақсад сари бирлаштиргани рост. Масалан, Месут Ўзил жамоа мусулмонлар учун улкан ғалабага эришгани учун Марокаш билан фахрланишини яшириб ўтиргани йўқ. Рияд Марез эса, бу натижани араб ва африкаликларнинг умумий ғалабаси деб атади: “Мен Марокашни қўллаб-қувватлайман. Ваҳоланки, Португалия сафида дўстларим кўп бўлишига қарамай. Ўша баҳсда, қитъадошларимга мухлислик қилдим.”

р4шор54шор45

Марокаш қироли – Муҳаммад VI терма жамоа ярим финалга чиққач, Фаластин, Иордания, Габон ва бошқа кўплаб мамлакат раҳбарларидан телефон орқали табрикларни қабул қилиб олди. Бу ҳам етмаганидек, Португалия устидан эришилган ғалабадан сўнг, қирол шаҳар кўчаларига чиқиб, халқ билан ғалабани нишонлади.

Ҳозир бутун мамлакат эйфорияга берилган. Бугун, Франсияга қарши ўйин олдидан бирорта кафеда бўш жой қолмагани аниқ. Барча-барча футбол томоша қилиш мақсадида юмушдан эрта уйга қайтган. Футболчилар эса, буни билиб-сезиб турибди. Ижтимоий тармоқларда Софян Буффалнинг онаси билан стадионда рақсга тушгани эса, деярли дунёнинг барча бурчагига қадар етиб борди. Ҳозир ҳамма Марокаш ҳақида фикр билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи – Валид Реграги эса, ўзининг сўнгги интервюсида ҳиссиётини яшириб тура олгани йўқ:

“Тўғриси, “Барселона” ёки “Манчестер Сити” араб мутахассисини бош мураббий сифатида клубга чорлашига ишониш қийин. Улар бу вариантни кўриб ҳам чиқишмайди. Ҳудди, биз бунга нолойиқдек!”

Эътиборлиси шундаки, мураббий Марокаш постига ЖЧдан икки ой аввалгина келди. Африка терма жамоаларига назар солсак, фақат Сенегал ва Марокашгина маҳаллий мутахассис қўл остида турнирга ташриф буюрганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Шу ўринда, ватанпарварлик руҳи сингдирилган суратларнинг ҳам таъсир бор. Айниқса, Белгия ва Францияни ўз даврида мустамлакаси бўлган давлатнинг уларга қарши яшил майдонда кураш олиб бориши, футболни аҳамиятини ошириб юбормоқда. Африка авиакомпаниялари Қатарга қўшимча яна 30 та рейсни режалаштиришга мажбур бўлмоқда.

п34ошпш34опш3

Қора қитъанинг асосан мусулмонлар истиқомат қиладиган ўлкаларидан минглаб ишқибозлар стадиондан туриб Марокашни қўллаб қувватлаш учун ташриф буюрмоқда. Ер шаридаги деярли барча мусулмон динига эътиқод қилувчи инсонлар Марокашни ўз  жамоаси сифатида қабул қилгани рост. Буни хорижнинг бир нечта нуфузли нашрлари томонидан ўтказилган сўровномлар тўлиқ тасдиқлади.

Ярим финалдаги натижа қандай бўлишидан қатъий назар, Марокаш ўзи учун янги тарих яратди. Бу тарихни эса, бутун Африка қитъаси, мусулмонлар ва араблар худди ўзиникидек қабул қилди. Айнан шу фактор эвазига, жамоанинг руҳий холати аъло даражада.

Сизчи-сиз! Сиз бугун қайси жамоага мухлислик қиласиз?

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akram Haedarov
14/12/2022 23:36
Marocco