Бунақаси бўлмаган! "Барселона" футболчиси музлатгични тепиб, жароҳат олди
"Барселона" вингери Рафинья Европа лигаси 1/16 финал "Манчестер Юнайтед"га қарши биринчи ўйинда алмаштирилганидан норози бўлди. Унинг ўрнига Ферран Торрес ўйинга қўшилди.
Майдонни тарк этгач, бразилиялик футболчи жаҳл билан мини музлатгични тепди. "Mundo Deportivo" нашрига малум бўлишича, шу сабаб Рафинья жароҳат олган.
Шу сабабдан у Ла Лиганинг 22-туридан ўрин олган "Кадис"га қарши ўйинда асосий таркибга киритилмади. Шу билан бирга ўша ўйинда вингер захирадан майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли вингер 2022/2023 йилги мавсумда "кўк-анорранглилар" таркибида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва шерикларига 9 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар