Бунақаси камдан-кам бўлади. Саратонга учраган футболчи 1,5 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛда майдонга тушди

Кеча Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган "Астон Вилла" ҳамда "Борнмут"  (3:0) учрашуви футбол оламига қувончли хабар олиб келди.

Маълум бўлишича, "Борнмут"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Дэвид Брукс 531 кун ичида илк бор майдонга тушди. “Манчестер Сити” тарбияланувчиси учрашувнинг 79-дақиқасида Адам Смит ўрнига захирадан ўймнга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Брукс Ер юзида яшовчи ҳар бир одам дуч келиши мумкин бўлган хасталикка – саратонга чалинган.

Қувонарлиси, уэльслик футболчи ўтган йили бу касалликни муваффақиятли енггани ҳақида хабар пайдо бўлди. Кейинчалик "Борнмут" тузалиб кетган футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!