Бунақаси камида 4 йилда бир марта бўлиши мумкин
"Кичик Тайсон" номи билан машхур ҳамюртимиз Олимжон Назаров 29 февраль куни филиппинлик Марко Жонь Рементисога қарши ҳимоя жангини ўтказади.
Маълумот учун, Назаров WBO International Flyweight Title камари соҳиби саналади.
Профессионал боксда ўта енгил -50,8 кг вазн тоифасида рингга кўтарилади.
Ватандошимизга рақиблик қилувчи Рементисо профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, 11 (8 КО) тасида ғалаба қозонган ва 3 (2 КО) тасида имкониятни бой берган.
Шунингдек, ушбу турнирда яна бир юртдошимиз Равшан Шерматов ҳам жанг қилади, аммо ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши номаълум бўлиб турипти.
Эслатиб ўтамиз, 29 февраль санаси 4 йилда бир маротаба келади.
Фикрлар