Бунақаси МЮ тарихида бўлмаган эди!

Англия премьер-лигасининг биринчи турида “Манчестер Юнайтед” ўз мадонида “Лидс”ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Умуман олганда, Англия чемпионатида манчестерликлар таркибида бир учрашувда учта, тўртта, ҳатто бешта гол урган футболчилар бўлган. Лекин буни қарангки, бу жамоанинг бирор футболчиси премьер-лига баҳсларида жамоадошларига тўртта голли пас бермаган экан.

Бу вазифаси биринчи бўлиб, Поль Погба уддалади. “Лидс”га қарши 75-дақиқа ўйнаган франциялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандешга иккита, Мэйсон Гринвуд ва Фредга биттаган  голли пас узатди. Бу “Манчестер Юнайтед”нинг тарихий натижа сифатида қайд этилди.

Учрашув мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!