Бундан 6 йил илгари Менди қаерда эди? У босиб ўтган йўл сизни ҳайрон қолдиради!

Мендини яқинда таниганлар уни яхши дарвозабон, деб ҳисоблайди. У ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Ваҳоланки, посбон бундан 6 йил илгари ишсиз, уйсиз қолиб кетган оддий бир йигитча эди. Унинг метиндек иродаси ва меҳнаткашлиги сабабли, Менди ҳозирда Лондон клуби аъзоси саналади. Хўш, у бунга қадар қандай синовларни енгиб ўтди? Бугун шу мавзу ҳақида атрофлича фикр юритамиз.

khrtkhortkh

Фрэнк Лэмпард Мендининг трансферига ўзи бош-қош бўлди. Мураббий шу йўсинда, спорт формасини йўқотиб қўяётган Кепага рақобатчи олиб келмоқчи эди. Эътиборлиси шундаки, Мендининг трансферини Фрэнкка ва раҳбариятга шахсан Петер Чех таклиф қилди. Петер ҳам Менди сингари «Челси»га «Ренн»дан ташриф буюргани учун эмас, шунчаки ҳозирги жамоага Эдуар сингари ижрочи лозимлиги учун. Тан олиш лозим, Чехнинг танлови ўзини ортиғи билан оқлади.

Менди Нормандияда туғилган. Онаси сенегаллик бўлиб, отаси Гвинея-Бисаудан эди. Қаҳрамонимиз футболга жуда эрта меҳр қўйган. 7 ёшли болакайнинг кумири Буффон бўлганини тушуниш мумкин. Сабаби, Эдуар футболга айнан дарвозани қўриқлаш мақсадида кириб келган. У бошқа таниқли посбонлар сингари кейинроқ бу йўлни танламаган. У аввал бошидан, ўз олдига қўйган мақсади сари интилган. 11 ёшли болакай мактабдаги синфдошлари билан биргаликда Брайтонга саёҳат қилади. Ўзининг йиғиб юрган пулларига «Брайтон» клуби либосини харид қилади.

Қаҳрамонимиз футболчилик фаолиятини Европадаги энг таниқли академия - «Гавр»да бошлайди. Афсуски, қаҳрамонимизни клуб ўз таркибида олиб қолмади. У академия тарбияланувчиси Захари Бушега рақобатни бой берди. Шунга қарамай, Эдуар таслим бўлмади.

У маҳаллий ҳаваскорлар жамоаси - «Гавр» билан шартнома имзолади ва 5 йил клуб шарафини ҳимоя қилди. У Нормандия кубогида зафар қучгач, «Шербур» эътиборига тушди. Жамоа бош мураббийи - Жерар Гохель уни ўз клубига ўтишга кўндиради.

lgprtlpgrlpgrlt

Менди 3-дивизион вакилли сафига келганида, 19 ёшли йигитча эди. Аввалига, бир мавсум у рақобат олиб борди. Келаси мавсумдан бошлаб, жамоанинг асосий дарвозабонига айланди. Шу тариқа, «Шербур» сафида 2 йил тўп сурди ва чинакам етакчига айланди. Афсуски, клуб 4-дивизионга равона бўлди. Менди бошқа клубга ўтишга қарор қилди. Жамоа президенти Гохель эса, уни яна ҳаваскорлар лигасида тўп суришини истамай, шу боис қўйиб юборишга ваъда берди. Афсуски, трансфер ойнасининг сўнгги ҳафтасига қадар, бирорта клуб Менди билан шартнома имзолаш таклифи билан чиқмади. Трансфер ойнаси ёпилишига 3 кун қолганида эса, «Марсель» ўзи учун 4 - дарвозабон излаётгани ҳақида Гохелга маълум қилди. Президент узоқ йиллар давомида унга наф келтиган Эдуарни тавсия қилди. Шу тариқа, Менди Франциянинг энг таниқли жамоаларидан бирига йўл олди.

«Шербур» клуби раҳбари ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида ўша трансфер ҳақида батафсил сўзлаб берди:

r[thplrtlhprt

«Менга «Марсел»дан қўнғироқ бўлди. Улар Эдуарга қизиқиб қолишган эди. Тўғриси, хурсанд бўлдим. Сабаби, Эдуар аллақачон кучлироқ клубга ўтиши лозим эди. Уларга футболчимни тавсия қилар эканман, у доимо борган клубида биринчи рақамлига айланади, бунисига жавоб бераман, деб кулиб қўйдим. Дарҳақиқат, у кейин «Реймс», «Ренн» ва ҳатто «Челси»да ҳам биринчи рақамли киперга айланди. Тўғриси, 22 ёшида ишсиз, келажаги катта сўроқ остида қолаётган Мендига жуда ачинган эдим. У доимо оптимист бўлишга интилса-да, эзилаётганини сезар эдим. Шу боис, уни ҳеч қандай муаммосиз қўйиб юбордим.

Футболчининг ўзи ҳам «Шербур»ни тарк этиш арафасида юрган даврларни ёдга олганда жиддий тортади.

lprthrthrt

«Бу ҳаётимдаги энг синовли кунлар эди. 22 ёшдаман. Тез орада ота бўлишим ва оила раҳбарига айланишим керак. Менинг эса, олдимда ҳеч қандай режа йўқ эди. Молиявий муаммолар сабабли, бутсаларимни михга илишим мумкин эди, аммо оила аъзоларим бунга йўл қўймади. Улар менга охиригача ишонч билдиришди. Оиламни қўллаб-қувватлаб туришга ваъда берди. Уларнинг кучи билан футболда қолдим.

“Марсель”га ўтгач, унинг муаммолари камайгани йўқ. Мендига фақат “Марсель Б”да тўп суриш учун имконият тақдим этишди. Шунга қарамай, доимо кулиб турувчи Менди сабр билан барчасини енгиб ўтди. Қаҳрамонимиз клубга келганида, мавсум бошланган «Марсель» Фло Эскалесга тўлиқ ишонч билдираётган эди. Шунга қарамай, Фло билан дўстлашиб кетдик. Ундан ўрганишга уриндим. Шу тариқа, 10 та ўйинда «Марсель» шарафини ҳимоя қилдим. Мавсум якунида эса, мен билан Лига 2 вакилларидан таклифлар келиб туша бошлади.

prlhtlprthlprthlrt

“Биз Франция кубоги финалига қадар етиб келдик. Кубок баҳсларида менга кўпроқ ишонч билдирди. Уларни уялтириб қўймадим. Оқибатда, мавсум сўнггида менга яна икки йиллик шартнома таклиф қилишди. Маош катта бўлса-да, рад этдим. Сабаби, кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлмоқчи эдим. Шу боис, «Реймс»га ўтдим”.

“Реймс” таркибида у автоматик равишда биринчи рақамли киперга айланди. 3 йил давомида Менди “Реймс” клуби шарафини аъло даражада ҳимоя қилди. Сўнг, у билан “Ренн” вакиллари алоқага чиқди. “Ренн”даги ажойиб мавсум сабабли, клуб ўз тарихида илк бор ЕЧЛда тўп суриш имкониятини қўлга киритди. Келаси мавсумда эса, Менди “Челси” билан шартнома имзолади ва Лондонга кўчиб ўтди.

leprglperglplpegr

Қаҳрамонимиз ўзининг болаликдаги биринчи орзусини амалга оширди. У “туманли альбион”да ҳаракат қилмоқда. Эндиликда, ҳар бир машғулотда 100 фоиз куч билан ҳаракат қилиши ва рақобатда мутлақ ғолиб чиқиши лозим. Эдуар бундан қўрқмайди. У ҳаётнинг энг оғир кунларида ҳам “синиб” қолмаган. Буни ҳам бемалол енгиб ўтади. SPORTS.uz Эдуар Мендининг “Челси”даги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!