Бундан ортиқ ҳақорат бўлмайди. Неймарнинг футболкасига оёқ артишяпти

  • 17 сентября, 2020, 11:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионатидаги энг ашаддий рақиблар – ПСЖ ва “Марсель” учрашувида жанжал келиб чиқди. Ўша вазиятда Неймар рақиб футболчиси Альваро Гонсалеснинг бошига зарба берди.

Tecno

Франция Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, Неймарни иккита учрашувга дисквалификация қилди.

Кейинроқ, Неймар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Гонсалесни ирқчиликда айблаб, юзига мушт туширмаганидан афсусдалигини билдирди. Ҳозир ҳам ушбу маш-маша мухлислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Иш шу даражага етдики, “Марсель” клубининг расмий дўкони остонасига пойафзалларни тозалаб кириш учун Неймар номи туширилган футболка тўшаб қўйилди. “Марсель” мухлислар дўконга ана шу футболкага оёқ артиб кирмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию