"Бундай босимда тўп суриш ёқимли, балки "Навбаҳор"нинг "сеҳрли таёқчаси"дирман"

“Навбаҳор” – “Пахтакор” ўртасидаги ўйиннинг иккинчи қисми ҳам жуда долзарб эди ва кутилганидек юқори даражани кўрсатиб берди. Август ойи охирларида иккала “танишлар” чемпионат доирасида Наманганда беллашишди. Аммо унда ғолиблик ҳеч кимга насиб қилмаган ва кучлар тенг келиб қолганди.

Ўзбекистон Кубоги 1\4 финалидаги қарама-қаршилик ушбу жамоалар олишувининг иккинчи қисми эди. Шу боис улар ўртасидаги кураш ҳали ниҳоясига етмаганди. Бу шундай ўйин эдики, унда дуранг бўлиши мутлақо мумкин эмасди. Албатта, ё “Навбаҳор”, ё “Пахтакор” ютишга мажбур эди. Азалий рақибларнинг кетма-кет икки марта тўқнаш келиши ҳам аслида футболчилар учун қийин эди. Аммо учрашув зўр муҳитда ўтди. Жамоаларга ажойиб ўйин учун раҳмат айтсак арзийди. Айниқса, “Навбаҳор” бу борада таҳсинга лойиқ. Самвел Бабаян жамоаси “Пахтакор”га қарши 28 август кунги ўйинга нисбатан бу сафар анча тартибли ва кучли ўйин намойиш этди. “Пахтакор”дан кўп жабҳада устун келгани яққол кўринди.

дониёр2

Бу якунда натижада ҳам ўз аксини топди. Наманганликларнинг ҳар бир футболчиси ғалабага муносиб ҳиссасини қўшишди. Захирадан майдонга туширилган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Бу борада Самвел Бабаян тўғри танловларни амалга оширгани кўринди. Айниқса, қисқа фурсат ичида наманганлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Дониёр Абдуманнопов янги жамоасининг ўйинига мослашди. Бош мураббий уни ҳар ўйинда захирадан учрашувга қўшяпти ва табиийки, жамоасининг ўйинини сезиларли даражада кучайтирмоқда. “Пахтакор”га қарши Кубок баҳсида ҳам Дониёр яна захирадан тушди. “Навбаҳор” ярим финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлгач, Абдуманнопов таассуротлари билан бўлишди.

“Навбаҳор” мухлисларини, клуб раҳбарларини, футболчиларни, ҳамма-ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталсам, барча биладики, “Пахтакор” Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони. Яхши жамоа. Кучлар тенг эди. Биз бу учрашувда мураббийимизнинг кўрсатмасини бажардик. Самвел Вячеславович олдинги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни кўриб чиқди ва бизга яхшилаб қандай ўйнашимиз зарурлигини тушунтирганди. Майдонга чиқиб, барча кўрсатмаларини тўғри бажардик деб ўйлайман. Шунинг учун ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик".

дониёр

Юқорида бежизга айтмадик, Абдуманнопов иккинчи бўлимда майдонга тушириляпти ва жамоасининг ўйинини янада жонлантиришда қўл келяпти. Бу орқали Бабаян ўйин давомида ритмни ошириш учун янги қон қуйиб турибди. Натижада Абдуманнопов масаласида шундай фикр шаклланяпти: у “Навбаҳор”нинг “сеҳрли таёқча”сими? Гарчи гол урмаган бўлса-да, жамоа ўйинини кучайтиришда у катта ҳажмдаги ишни бажаряпти.  

“Ҳа, асосан иккинчи бўлимда майдонга тушяпман. Балки сиз айтгандек, шундайдир. Жамоамнинг “сеҳрли таёқчаси” бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳали гол урганим йўқ, аммо ўз ўйиним ва голларим билан бундан кейин ҳам “Навбаҳор”нинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан”, - деди Дониёр.

Яна бир гап: у ёзги трансфер ойнаси пайтида “Навбаҳор”га ўтди. Илк бор наманганликлар шарафини ҳимоя қилишга киришди. Босим катта бўлган жойга ҳамма ҳам дош бера олмайди.

“Босим юқори. Лекин мен бундай босимда олдин ҳам ўйнаганман. Мен учун бу каби катта босимда тўп суриш ёқимли”, - дея фикрини билдирди, футболчи.

дониёр1

“Навбаҳор” ярим финал йўлланмасини қўлга киритиб, ўз мақсади сари юришда давом этяпти. Чемпионатда ҳам, Кубокда ҳам фаворит бўлиб турибди. Абдуманноповдан ярим финалда ким билан тўқнаш келиш ҳақида сўраганимизда шундай деди:

“Ярим финалдаги рақибми? Бунинг кимлигини аҳамияти йўқ. Лекин қайси жамоа бўлишидан қатъий биз бор кучимиз билан ғалаба қозониш учун тўп сурамиз. Биз мақсадимиз сари жиддий ҳаракат қиламиз, қолгани Аллоҳдан!”, - дея муносабатини айтди, Дониёр.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/09/2022 13:07
Navbahor Fenalga Nasaf bilan tushsa yahshi bulardi. har qalay. ikkalasini ham muhlislari kup
&
Muhiddin
03/09/2022 11:25
Дониёр яхши ўйнаябди. Лекин кеча 3 та зўр имкониятдан фойдалана олмади. Майли секин секин мослашиб кетади
Шухрат Хусаинов
03/09/2022 12:24
Хисоб 2:22 булганда пидр хакам Яна пенальти олиб берарди
&
Muhiddin
03/09/2022 11:29
Илтимос телеграмдаги пахтачи "Нейтирал"ни йўқотинглар бўлмаса хозир силкасини Навбахор каналига ташлайман хамма ёқни негатив босиб кетади. Оброларингга путур етмасин