Бундеслига. "Бавария" илк турда 6 та гол уриб, ғалаба қозонди

Бундеслига 1-туридан ўрин олган "Айнтрахт" - "Бавария" ўйини якунига етди. Унда мюнхенликлар йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди. 

Меҳмонлар сафида Киммих, Павар, Мане, Гнабри ва Мусиала (дубль) гол урди. Ушбу голларга Коло-Муани бир марта жавоб қайтарди. 

Шу тариқа, "Бавария" илк турда 3 очкони қўлга киритди. "Айнтрахт" мавсумни йирик мағлубият билан бошлашга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!