Бундеслига. "Бавария" мағлубиятга учраб, турнир пешқадамлигини бой берди
Бундеслиганинг 25-туридан ўрин олган "Байер" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Киммих 22-дақиқада ҳисобни очди. Бунга жавобан иккинчи бўлимда Паласиос икки марта пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, "Бавария" 52 очко билан турнир жадвалида 2-ўринга тушиб кетди. "Боруссия" эса пешқадамга айланди.
Фикрлар