Бундеслига. "Бавария" сафарда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
Бундеслига 30-туридан ўрин олган "Арминия" - "Бавария" ўйини якунланди. Унда меҳмонлар йирик 3-0 ҳисобида зафар қучди.
Голларга Лаурсен (автогол), Гнабри ва Мусиала муаллифлик қилди. Мезбонлар Нойер дарвозасига йўл топа олмади.
Шу тариқа, "Бавария"нинг очколари сони 72 тага етди. Жамоа айни пайт жадвалда яққол пешқадамлик қилмоқда. "Арминия" ҳисобида 26 очко мавжуд бўлиб, клуб 17-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар