Бундеслига. "Байер" ўз майдонида "Вердер" билан очколарни бўлишиб олди
Кучлар тенг келди.
Ҳозиргина Германия Бундеслигасининг 15-туридан ўрин олган “Байер” ҳамда “Вердер” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Мезбонлар сафида Патрик Шик гол муаллифи бўлган бўлса, меҳмонлар сафида голни Эмер Топрак киритди.
Ушбу ўйиндан сўнг, “Байер” ўз ҳисобидаги очколар сонини 29 тага етказиб олди ва 3-ўринда қолди. “Вердер” эса 15 очко билан 13-ўринга кўтарилиб олди.
Байер
| Бундеслига 15-тур 09/01/2021, 19:30
1 :1 ![]() Тугади | Вердер
|
Стадион: BayArena 0 томошабин Бош ҳакам: Benjamin Cortus |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар