Бундеслига. "Боруссия" Дортмунд - "Арминия": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 23-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Арминия" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Сўнгги сонияларни ҳам "асаларилар" фаолроқ ўтказмоқда.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Тўпни ўзига бўйсундирган Холанднинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 87'
Мишел Влап ўйин қоидасини бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. Футболчи бунна жиддий норозичилик билдирди.
- 85'
Загаду ҳамда Дауд майдонни тарк этди. Улар ўрнига Хуммельс ва Брандт ўйинни давом эттиради.
- 83'
Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Мануэль Приетль сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 81'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Холанддан пас қабул қилиб олган Рейнер Жезус майдонга тушиши биланоқ гол урди.
- 80'
Марко Ройс ва Матеу Морей ўрнига Рейнер Жезус ҳамда Тома Менье ўйинга қўшилди.
- 77'
Эрлинг Холанд воқеаалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 74'
Дортмундликлар навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 72'
Фабиан Кунцега сариқ карточка кўрсатилди.
- 70'
Шеригидан тўпни қабул қилиб олган Ройс аниқ зарба йўллади. Дарвозабон бу сафар тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
- 68'
Санчонинг бурчакдан оширган тўпига жамоадошларидан ҳеч ким етиб кела олмади.
- 66'
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни мезбонлар дарвозабони ушлаб олди.
- 64'
Ҳар икки томон вакиллари ҳам бир-бирини аямай ҳаракат қилмоқда. Тез орада қизил карточка кўришимиз эҳтимолдан ҳоли эмас.
- 62'
"Арминия" бош мураббийи бир вақтнинг ўзида 3 футболчини алмаштирди.
- 60'
Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар ўйинда бурилиш ясашга ҳаракат қиляпти.
- 58'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобдаги фарқни оширди!
Тўп қаршисига келган Санчо ўзидан ўнгга зарба бериб, жамоасининг иккинчи голини киритди.
- 57'
Ўз жарима майдони ичида рақибига нисбатан қоида бузган Амос Пипер огоҳлантирилди. Ҳакам пенальти белгилади.
- 56'
Матеу Морей жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар уни узоқлаштирди.
- 54'
Эмре бу сафар рақибига нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатди. Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур.
- 52'
Жан ўйинни давом эттира олади.
- 50'
Эмре Жанга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 48'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди!
Маҳмуд Дауднинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси яқин бурчакдан жой олди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Танаффус!
- 44'
Марко Ройс майдондан четлатилиниши мумкин эди. Бироқ ҳакам уни аяди.
- 42'
Меҳмонлардан Серхио Кордобанинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 40'
Жарима майдонига узатилган тўпни Холанд дарвозага йўллади. Дарвозабон яхши ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди.
- 38'
Рақибларидан қочган Холанд аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди.
- 35'
"Боруссия"нинг навбатдаги ҳужуми Санчонинг ноаниқ узатмаси туфайли тўхтаб қолди.
- 33'
Жованни Рейнанинг зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп бироз ноаниқ кетди.
- 30'
Эмре Жан жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 28'
Марко Ройснинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди.
- 26'
"Боруссия" футболчилари рақиб жарима майдони олдида яхши стандартга эга бўлди.
- 24'
Рейна рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Тўп "Арминия" футболчиларига қайтариб берилади.
- 22'
Назорат майдон эгалари томонда. Улар тўп билан кўпроқ муомала қиляпти.
- 19'
"Асаларилар"нинг ҳужуми Эрлинг Холанднинг қоидабузарлиги туфайли охирига етмай қолди.
- 16'
Бурчакдан меҳмонлар тўпни ўйинга киритди. "Боруссия" ҳимояси тўпни узоқлаштирди.
- 13'
"Арминия" футболчиси воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 12'
Фабиан Кунценинг аниқ зарбасини дортмундликлар дарвозабони қайтарди.
- 10'
Рақибига нисбатан қоида бузган Матеу Морей огоҳлантирилиши мумкин эди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 7'
Рицу Доан узоқ масофадан кучли зарба берди. Тўп кўзланган манзилга бормади.
- 5'
Рейнанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 4'
Ҳисоб очилиши мумкин эди! Бироқ Беллингемнинг зарбасидан кейин ҳимоячи хавфни бартараф этди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар