Бундеслига чемпионлиги ҳам Нико Ковачни "Бавария"да олиб қололмаслиги мумкин
"Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин.
Bild нашрининг ёзишича мюнхенликлар президенти Ули Хёнесс жамоанинг Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраганидан норози. У келаси мавсумда ҳам хорватиялик мутахассис қўл остида “Бавария” еврокубокларда муваффақиятли иштирок этишига ишонмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” айни дамда Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда ва чемпионликка жуда яқин турибди. Бироқ, ушбу чемпионлик ҳам уни ўз лавозимида олиб қололмаслиги мумкин.
Фикрлар