Бундеслига. Голларга бой кечган ўйинда "Бавария" қийинчилик билан ғалаба қозонди
Бундеслига 21-туридан ўрин олган "Бавария" - "Лейпциг" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мюнхенликлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Мюнхенликлар сафида Мюллер ва Левандовски гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Гвардиол ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. "Буқалар" таркибида Силва ва Нкунку ўз номини таблога ёздириб қўйди.
52 очкога эга "Бавария" айни вақтда Бундеслига турнир жадвалида пешқаламлик қилмоқда. 31 очкоси бор "Лейпциг" 7-ўринни банд этган.
Фикрлар