Бундеслига клуби ЕЧЛда қизиқ статистика қайд этмоқда

CHERY AUTO

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Европа Чемпионлар лигасида 5 та ўйинда ҳам қизиқарли натижалар намойиш этяпти.

Tecno

Гап шундаки, "арилар" ўтказилган 5 та учрашувда ҳам тўртта гол урди ёки шунча гол ўтказиб юборди. 5-турдан сўнг дортмундликлар 17 та гол урган ва ўз дарвозасидан 11 марта тўп олиб чиққан. Дастлабки турда, Туринда "Ювентус"га қарши баҳс олиб борган "сариқ-қоралар" камбек қурбони бўлди. 4:2 ҳисобидаги устунлик қўшиб берилган дақиқаларда йўққа чиққан эди. 2-турда эса дортмундликлар "Атлетик"ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Копенгаген"га қарши Данияда ўтган учрашувда эса 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. 4-тур. "Этиҳад" стадионида "Манчестер Сити"га қарши майдонда саф тортган Нико Ковач шогирдлари йирик 4:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олади. 25 ноябрь куни бўлиб ўтган 5-турда "Боруссия" Испаниянинг "Вильяреал" клубига қарши баҳсда майдонга тушиб 4:0 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа, немис клуби 5 ўйинда 10 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!