
Бундеслига клуби “Манчестер Сити” тўпурари трансферини эълон қилди
“Манчестер Сити” ёшлар жамоаси аъзоси Фарид Альфа-Рупрехт фаолиятини Бундаслига вакили “Байер” клубида давом эттирадиган бўлди.
Леверкузенликлар матбуот хизмати 19 ёшли ҳужумкор футболчи трансферини расман эълон қилди. Манбага кўра, ёш тўпурар “Байер”га 1,3 миллион еврога тушган.
Фарид Альфа-Рупхерт футболдаги илк қадамларин Германиянинг “Гамбург” клуби академиясида бошлаган. 2022 йили эркин агент сифатида “Манчестер Сити”га бориб қўшилган футболчи икки мавсум давомида “шаҳарликлар”нинг ёшлар жамоаларида ўйнади.
Хусусан, Фарид ўтган мавсумда “Манчестер Сити-U21” жамоаси сафида 19 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас узатди.
“Байер” Фарид Альфа-Рупрехт билан беш йиллик шартномага имзо чекди.
Фикрлар