Бундеслига вакили 18 ёшли футболчига 10 миллион евро сарфлади

 

Бундеслигада юқори ўринлар учун курашаётган "Лейпциг" жамоасининг расмий сайти клуб янги трансферни амалга оширгани ҳақида хабар берди.

"Лейпциг" раҳбарияти "Зальцбург"да ўйнаётган Франция ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Дайот Упамеканони ўз таркибига қўшиб олди. Бундеслига клуби ёш футболчининг трансфер суммасини яшираётган бўлса-да, оммавий ахборот воситалари "Лейпциг" Дайот Упамекано учун 10 миллион евро сарфлаганини маълум қилган.

Ёш футболчининг янги жамоаси билан тузган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!