Бундеслига.

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслига 25-туридан ўрин олган "Вердер" - "Бавария" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Вердер

  • Никлас Фюллькруг 86'

Бундеслига 25-тур

13/03/2021, 18:30

1
:
3
Тугади

Бавария

  • Леон Горецка 22'
  • Серж Гнабри 35'
  • Роберт Левандовский 67'

Стадион: Wohninvest WESERSTADION 0 томошабин

Бош ҳакам: Manuel Graefe

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    "Вердер" сўнгги сонияларни ҳужумда ўтказмоқда

  • 90+1'

    Мюнхенликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 86'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Вердер" ҳисобни қисқартирди!

    Мануэль Нойердан қайтган тўпни Никлас Фуллкруг бўш қолган дарвозага киритди.

  • 84'

    Альфонсо Дэвис ўз ўрнини Буна Саарга бўшатиб берди.

  • 83'

    "Вердер" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 81'

    Бременликлар фаолликни оширди. Улар ҳисобни қисқартиришга уринмоқда.

  • 78'

    Серж Гнабри жарима майдони ичидан зарба бера олмади.

  • 76'

    Милош Велькович захирадан ўйинга қўшилди. Кевин Мовальд унинг ўрнига майдонни тарк этди.

  • 75'

    Роберт Левандовски воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 74'

    Мюллер жарима майдонида зарба беришга кечикди.

  • 72'

    Мюнхенликлар майдон марказида тўпни назорат қиляпти.

  • 70'

    Ўйин қоидасини бузган жошуа Саржентга сариқ карточка кўрсатилди

  • 67'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни йириклаштирди!

    Роберт Левандовски ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди.

  • 65'

    "Бавария" ўйинни назорат қилмоқда.

  • 63'

    Леонардо Битенкур ўз Леонардо Битенкурга бўшатиб берди.

  • 61'

    Киммизнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 58'

    Левандовски яна бир қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 55'

    Роберт Левандовскининг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 53'

    Мюнхенликлар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 50'

    Милот Рашицанинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 48'

    Теодор Селессига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди!

  • 42'

    "Бавария" ҳимоячилар ҳужумга ўтаётган рақиб жарима майдонини ишғол этишига йўл қўймаяпти.

  • 40'

    Тайм сўнгига келиб, майдон эгалари бироз фаолликни оширди.

  • 38'

    Меҳмонлар яна фаоллик намойиш этмоқда. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирилмаяпти.

  • 35'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Томас Мюллернинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Гнабри дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 34'

    Серж Гнабри ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 32'

    Флик шогирдлари майдон бўйлаб кросслар амалга ошириб, вақт ўтказмоқда. Улар етарлича хотиржам.

  • 30'

    "Бавария" ўйиннинг боришини назорат қилмоқда. "Вердер" майдон марказидан деярли ўта олмаяпти.

  • 27'

    Мюнхенликлар эрта прессинг уюштириб, рақибни саросимага солмоқда.

  • 25'

    Гол уриб олган меҳмонлар фаоллик кўрсатишда давом этяпти.

  • 22'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Горецка дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 21'

    Жарима майдонига ёриб кирган Коман аниқ зарба берди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 19'

    Бременликлар тартибли ҳимояланмоқда. Бу рақибга муаммо туғдиряпти.

  • 17'

    Мюнхенликлар фаоллик намойиш этишда давом этяпти

  • 15'

    Дэвиснинг узатмасига Коман бироз ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 13'

    Жарима майдонига оширилган тўпни "Вердер" дарвозабони эгаллаб олди.

  • 11'

    Флик шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 9'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 7'

    Серж Гнабрининг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 6'

    Роберт Левандовскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 5'

    Милот Рашицанинг узатмасина шериклари етиб бора олмади.

  • 3'

    "Вердер" тезкор гол уриш мақсадида дастлабки дақиқалардан олдинга ўтмоқда

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар