Бундеслигада икки "Боруссия" етакчилик қилмоқда
Бугун Германия Бундеслигасида 12-тур ўйинлари якунланди.
Турнинг сўнгги учрашуви Мюнхенгладбахда кечди. Унда маҳаллий "Боруссия" клуби "Ганновер-96"га қарши баҳс олиб борди. "Боруссия-Парк"да кечган беллашувнинг 1-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очган бўлсаларда, мезбонлар ирода кўрсатиб, якунда 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Бугунги муваффақиятдан сўнг "Боруссия М" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Дитер Хеккинг шогирдлари пешқадам "Боруссия" Дортмунддан 4 очко орта қолмоқда.
Боруссия М
| Бундеслига 12-тур 25/11/2018, 22:00
4 :1 ![]() Тугади | Ганновер
|
Стадион: Borussia-Park 48692 томошабин Бош ҳакам: Daniel Siebert |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар