Бундеслигадан зериккан Левандовскига А Серия гранди қизиқиш билдирмоқда
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 29 ёшли польшалик тўпурарни мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши кутилаётган Гонсало Игуаинга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Қайд этиш лозимки, “кекса синьора” сафидан кетишни режалаштираётган аргентиналик футболчи катта эҳтимол билан айнан “Бавария”дан қўним топиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Левандовски фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириш истагида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.