"Буни фожиа деса бўлади"
"Барселона" спорт директори Матеу Алемани жамоа бош мураббийи Хавининг ишига юқори баҳо берди.
"Хави клубдаги илк ойларида яхши таассурот қолдирди. Биз унинг ишидан мамнунмиз. Бирор бир футболчи билан шартнома имзолаш масаласи мураббийнинг фикрига боғлиқ. Қишда амалга оширилган трансферларда унинг позицияси муҳим бўлди.
Бу таркиб билан Чемпионлар лигасига чиқа олмаймиз деган вариантни ўйлаб ҳам кўрмадим. Шундай бўлган тақдирда, буни фожиа деса бўлади", - деди Алемани.

Фикрлар