«Бунёдкор-2005» Туркияда учинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Туркиянинг Анталия шаҳрида «Hane Cup-2019» мусобақаси давом этмоқда.

Дониёр Усмонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2005» бугун мусобақада кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозонди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Hayat Destek Dernegi»жамоасига қарши ўйнаган «қалдирғочлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«HANE CUP-2019»

«Hayat Destek Dernegi» (Сурия) - «Бунёдкор-2005» 0:2

Голлар: Диёржон Толибжонов, 3 - 0:1. Муҳаммаддиёр Баҳодиров, 19 - 0:2

«Бунёдкор»: Али Эркинов, Абдураҳмон Сулаймонов, Асадбек Жамолов, Беҳрузбек Маҳмудов, Музокир Маликов, Диёржон Толибжонов (Рамзиддин Муҳаммедов, 30), Собир Рисҳиддинов, Искандар Солиев, Темур Бахтиёров (Наримон Аҳмаджонов, 30), Дониёр Хайруллаев (Шоюсуф Эркинов, 30), Муҳаммаддиёр Баҳодиров (Сардорбек Шойимқулов, 40).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!