«Бунёдкор-2005» Туркиядаги мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

«Бунёдкор» академиясининг 2005 йилда туғилган болалардан иборат жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида бошланган «Hane Cup-2019» иштирок этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг илк учрашувида Дониёр Усмонов мураббийлигидаги «қалдирғочлар» Марокашнинг «Morocco football school» жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. «Бунёдкор» сардори Собир Рисҳиддинов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

«HANE CUP-2019»

«Morocco football school» (Марокаш) - «Бунёдкор» - 0:6

Голлар: Собир Рисҳиддинов 2, Темур Бахтиёров 4, Муҳаммаддиёр Баҳодиров 25, Рамзиддин Муҳаммедов 48, 56, Шоюсуф Эркинов 54

«Бунёдкор»: Али Эркинов, Абдураҳмон Сулаймонов, Асадбек Жамолов, Беҳрузбек Маҳмудов, Диёржон Толибжонов, Музокир Маликов (Рамзиддин Муҳаммедов), Собир Рисҳиддинов, Искандар Солиев (Наримон Аҳмаджонов), Темур Бахтиёров, Дониёр Хайруллаев (Шоюсуф Эркинов), Муҳаммаддиёр Баҳодиров (Сардорбек Шойимқулов).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!