Ads

Янги мавсумга БААда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бугун мазкур йиғин доирасида маҳаллий "Шабаб Ал Ахли" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор” рақибдан ҳар жабҳада устун эканлигини исботлаб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Бунгача Миржалол Қосимов шогирдлари билан БААнинг “Шаржа” ва Хитойнинг “Шаньдун Лунэн” клубларини 3:1 ва 4:0 ҳисобларида мағлуб этган ва чин юртининг бошқа бир вакили “Чуньцин Лифан” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Назорат учрашуви

“ШАБАБ АЛ-АҲЛИ” – “БУНЁДКОР” 1:4 (1:1)

Голлар: Филип Раевац 26 (0:1), 44-дақиқа (1:1), Миржаҳон Мираҳмадов 82 (1:2), Расул Юлдошев 88 (1:3), Расул Юлдошев 90 (1:4)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Рустамжон Ашурматов, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Жовлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов, Миржамол Қосимов, Санжар Қодирқулов, Шохруҳ Гадоев, Филип Раевац

Захирадан майдонга тушганлар: Суҳробжон Султонов, Анвар Ғофуров, Сардор Собирхўжаев, Давронбек Умиров, Расул Юлдошев, Артём Габелок, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулла Абдуллаев