"Бунёдкор" бош мураббийи "Сўғдиёна"га қарши ўйинда қайд этилган натижадан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, футбол мухлисларини 2022 йилги мавсум бошлангани билан табриклайман! Опа-сингил ва оналаримизни байрамлари билан қутлайман! Бугун қийин ўйин бўлиши аниқ эди. Ҳар ҳолда чемпионатнинг илк учрашуви. “Сўғдиёна”ни қандай жамоа эканлигини биламиз. Мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларимга борини бериб ўйнаганликлари учун яна бир бор раҳмат!

Жаҳонгир Ўрозов ва Маҳмуд Маҳаммаджонов Суперлигада дебют қилишди. Ҳаяжон бўлиши оддий ҳол. Футболчилар билан икки ой ичида ўзига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини қулоқларига қуйдим. Ҳомийимиз Туркияда йиғин ўтказишга ёрдам берди. Бунинг учун Меҳриддин Абдуллаевга миннатдорчилик билдираман! Хориж йиғинида ёшлар ўзларига ишонч олишди. Ёш футболчиларда беқарорлик бўлиши табиий. Вақт ўтгани сари ўз йўлига тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!