“Бунёдкор” бугун Отабек Шукуров жамоаси билан ўйнайди

 


Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасида бугун учинчи назорат учрашувини ўтказади. “Бунёдкор”нинг спарринг рақиби – Отабек Шукуров тўп тепаётган “Ал-Шаржа” клуби бўлади, дея маълум қилмоқда клуб матбуот хизмати. 

“Бунёдкор” – “Ал-Шаржа” учрашуви бугун (16 февраль) Шаржа шаҳридаги “Холид бин Муҳаммад” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:20да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” бунгача Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан куч синашиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!