“Бунёдкор” ФИФАга шикоят аризаси ёзди, аммо ютқазди

Анча олдин "Бунёдкор" клуби ўзининг тарбияланувчиси Достонбек Ҳамдамовнинг "Анжи"га трансфери борасида ФИФАга шикоят аризаси ёзган эди. Ушбу вазият бўйича ташкилот қарор қабул қилди. Бу ҳақда SILA юридик агентлиги маълумотига таяниб, таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида хабар берди.

Манбанинг ёзишича, ФИФА низоларни ҳал этиш палатаси "Анжи"нинг  Достонбек Ҳамдамов трансферига яна қўшимча пул бериш бўйича "Бунёдкор"нинг даъвосини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, россияликлар “Бунёдкор”га футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 300 минг еврони тўлаган. “Бунёдкор” раҳбарияти “Анжи” кўпроқ пул тўлаши керак деб ҳисоблаб, ФИФАга шикоят аризаси ёзганди. Аммо ташкилот даъвони рад этди.

“Бунёдкор” клуби шартнома шартларини бузгани учун Ҳамдамов битимни бекор қилди. Қолаверса, клуб футболчидан қарздор эди. Шунинг учун Ҳамдамов жамоани эркин агент сифатида тарк этди ҳамда тошкентликлар футболчининг трансферидан ҳеч нарса олишолмади. “Бунёдкор” ФИФАга шикоят аризаси ёзди, аммо ютқазди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
24/10/2019 15:08
барибир бўмаптида
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
24/10/2019 15:08
бунёдкори мураббийлари роса йиғлашганди ўтган йили футболчила жамоадан яширинча кўрикдан ўтиб қочворишди деб