"Бунёдкор" футболчиси Россияга кўчиб ўтадими?
“Бунёдкор” ва миллий терма жамоамизнинг иқтидорли футболчиси Санжар Қодирқулов фаолиятини Россияда давом эттириши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Гап шундаки, россиялик таниқли футбол агенти Юрий Белоус 23 ёшли ярим ҳимоячимизни Россияга олиб кетиш ҳаракатида юрибди. Маълумки, у Жасур Жалолиддиновни Москванинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтишида ҳам асосий вазифани бажарганди. Энди бўлса, Санжар Қодирқулов билан ҳамкорликни йўлга қўйган кўринади. Боиси, уни Россия клубларига тавсия қилаётгани маълум бўлди. Футболчимизнинг “Бунёдкор” билан тузган шартномаси ушбу ойда якунига етади.
Тез орада Санжарнинг ушбу масала бўйича ҳамда кейинги режалари қандай эканлиги ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Фикрлар
Скамекасида утиришгами
Курдик Жалолиддинов билан нима боганини
Бутун руслага кулги бовомиз