"Бунёдкор" ҳужумчиси "Пахтакор"га ўтди
"Бунёдкор" ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов фаолиятини Тошкентнинг бошқа жамоасида давом эттиради.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 24 ёшли форвард Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" билан келишувга эришган. Миржаҳон янги мавсумни айнан "шерлар" сафида бошлайди.
Маълумот учун, футболчи ўтган мавсумда 20та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ҳамда ўз номига 2та ассист ёздириб қўйган.

Фикрлар