"Бунёдкор" Исмоналиев борасида якуний қарорга келди

“Бунёдкор” клуби селекция ишларини давом эттирмоқда. Янги ўйинчилар таклиф этилишидан ташқари ўтган йилги таркибдан керакли бўлган футболчиларни ҳам сақлаб қолиш ишларини олиб бормоқдалар.

Жумладан, ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, “Бунёдкор” ҳужумчи Усмонали Исмоналиев билан келишувни узайтирди. 25 ёшли футболчи 2025 йил сўнггига қадар қалдирғочлар шарафини ҳимоя қилади.

исмоналиев1

Айтиш жоизки, футболчи охирги икки мавсумни “Буёндкор” сафида ўтказиб келмоқда ва келишувга кўра яна икки йил давомида “Қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилади.

Ўтган йили Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги баҳсларида Исмоналиев 26 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!