"Бунёдкор" жамоа сардори ва асосий дарвозабони билан шартномани узайтирди

"Бунёдкор" клуби Даврон Эргашев ва Сухроб Султонов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Икки футболчи билан тузилган янги шартномалар жорий йил охирига қадар амал қилади. 

Маълумот ўрнида, "қалдирғочлар" аввалроқ ўз сафига черногориялик футболчи Игорь Ивановични қўшиб олгани тўғрисида хабар берган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!