"Бунёдкор" кейинги мавсумни қайси стадионда ўтказиши маълум бўлди

"Бунёдкор" 2025-йилги мавсумни ўз майдонида бошлайди.

11 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бунёдкор стадиони ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин ёпилиши ва унинг майсасини келаси мавсумга тайёрлаш устида иш олиб борилиши режалаштирилгани маълум қилинганди.

Шунга қарамай, "Бунёдкор" Суперлига 26-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши уй учрашувини 30 ноябрь куни ўз майдонида ўтказишга қарор қилди. Бу вақтга келиб ҳаво ҳарорати пасайди ҳамда майдон чимини яхшилаш ишларини амалга ошириш кечикди.

Бунёдкор стадиони 2025 йилги мавсум стартига тайёр бўлади. Бироқ, ўтган мавсумларда бўлгани каби август ҳамда сентябрнинг биринчи ярмида майдон чими билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши катта эҳтимол. Лига билан ҳамкорлик қилаётган мутахассислар бунинг оқибатларини максимал даражада юмшатиш устида иш олиб боради.

Лига йўриқномаларига кўра, Суперлига клуби 25 декабрга қадар ўз стадионини рўйхатдан ўтказиши лозим. Суперлига клублари орасида "Бунёдкор" бу ишни биринчи бўлиб амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!