Ads

"Бунёдкор" клуби офисида Pepsi Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - "Навбаҳор" учрашувидан олдинги митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишни учрашув комиссари Лазиз Қўчқоров олиб борди.

Ушбу митингда ташкилий масалалар билан бирга томонлар қандай формаларда тўп суришлари аниқланди. Демак, бугун "қалдирғочлар" кўк, "лочинлар" қизил рангли либосларда майдонга тушадилар.

Эслатиб ўтамиз, беллашув соат 20:00да "Миллий" стадионида бошланади.