"Бунёдкор" мураббийи мағлубиятни изоҳлади
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Металлург» - «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳада клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ўзбекистон аҳлини яқинлашаётган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Ўйин ҳақида фикр билдирсам, бу - футбол. Унда кимдир ютади ёки ютқазади. Омади келган жамоа ғалаба қозонади. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Айниқса, иккинчи бўлимда. Дарвозамиздан кутилмаганда тўп ўтказиб юбордик. Ўйин шундай ўтишини кутган эдик. Омад рақибга кулиб боқди. Умуман олганда, шогирдларимдан миннатдорман. Улар охиригача курашишди.
«Бунёдкор»да тўрт йилдан бери фаолият олиб боряпман. Шунинг учун жамоада бош мураббий ўзгарган бўлса-да, ўйин услуби ўзгаргани йўқ. Жамоага янги келганимда бошқа гап эди, - деди Шуҳрат Мақсудов.
Фикрлар