"Бунёдкор" мураббийи: Қаршидаги беллашувда ким ғалаба қозонса ўша жамоа гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди

Ўзбекистон Кубогининг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Ҳар бир ўйин шиддатли ўтмоқда. Бу албатта қувонтиради. Шиддатли, курашларга бой учрашувлар орқали футболчилар, айниқса ёш ўйинчилар катта тажриба тўплайди. Баҳс аввалидаёқ дарвозабонимизнинг хатоси сабабли гол ўтказиб юбордик. Нафақат мен, балки ҳеч ким бунақа хатони кутмаганди. Инсон борки хато қилади. Ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасида футболчилар дарвозабонимизга руҳан далда бўлишди, бундан киши хурсанд бўлади. Чунки ҳеч ким атайин хато қилмайди.

«Насаф» жамоасини ҳурмат қиламан. Қаршидаги беллашувда ким ғалаба қозонса ўша жамоа гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Албатта мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Қолганини ўйин кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!