"Бунёдкор" мураббийи: Трансфер? Меҳнат ҳақимизни ололмаяпмиз-ку...
Суперлиганинг 13-турида "Бунёдкор" сафарда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ҳотиржамликка берилдикми билмадим, сабаби гол бўлган вазиятда ҳам керакмас жойда 11 метрлик зарба олдик. Менимча, икки жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди. Дуранг адолатли натижа бўларди. Лекин афсуски ўйинни ютқазиб қўйдик. Бу футбол! "Пахтакор" мухлисларини табриклайман.
Ҳамма ўзини имкониятидан келиб чиқиб иш кўради ва ўйнайди. Суперлигада 14та жамоа бўлса, менимча фақат биз футболчи ололмадик, аксинча икки футболчи жамоамизни тарк этди. Бу "Бунёдкор" учун жуда ачинарли ҳол. Минг афсус, икки ойдан бери ойлик ҳам олинмаяпти. Ютуққа ажратилган пуллар ҳам берилмаяпти. Футболчи сотиб олиш у ёқда турсин, меҳнат ҳақимизни ҳам оломаяпмиз. Жамоа икки ўт орасида қолиб кетди.
Ҳужумдаги муаммоларга қарши курашяпмиз, бироқ кучимиз етмаяпти. Оддий мисол, клуб билан шартномаси бор ўйинчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишиб, катта-катта ваъдалар бериб йўлдан ўришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳаммага инсоф берсин...
Фикрлар