"Бунёдкор" немис клубидан устун келди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" навбатдаги синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "қалдирғочлар"га Германиянинг ССВ "Ульм" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди.
"Бунёдкор" таркибида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳамда Фарҳод Ўткиров гол урган бўлса, рақиб жамоанинг ягона голи Лукас Рузер томонидан киритилди.
Фикрлар