"Бунёдкор" сафарда ютқазди ва ОЧЛга йўлланма ололмади
Бироздан сўнг, Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Айн" ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги бошланади.
Ироқнинг "Ҳазза бин Зайид" стадионида бўлиб ўтадиган ўтиш баҳсидан матнли трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4'
Баҳс якунланди!
- 90+4'
"Ал Айн" сўнгги ўзаришни ҳам амалга оширди
- 90+3'
Муҳаммад Абдулраҳмон ажойиб техника намойиш этди ва хавфли зарба йўллади. Ноаниқ!
- 90+1'
Салим Ал Жабри сариқ карточка олди ва унинг ўрнига Муҳаммад Ғариб туширилди
- 90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
Муртазоев бош билан берган зарбаси хавфли чиқди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 87'
Бу орада Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Давронжон Эргашев туширилди.
- 87'
"Қалдирғочлар"да бурчак зарбаси!
- 84'
Бундай ўйин билан ОЧЛда эмас, Суперлигада ўйнаб юраверган ҳам маъқул!
- 83'
"Бунёдкор" олдинга ўтишга интиляпти, аммо ўйин умуман қовушмаяпти.
- 80'
Голдан кейин ҳам "Ал Айн" ҳужумга интилаяпти.
- 78'
Позицион ҳужумни Сайид Ал Саади гол билан якунлади.
- 78'
Гол!!!!
- 75'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган "Ал Айн" футболчиларида яхши имконият юзага келиши мумкин эди. Лаба томонидан жарима майдонига узатиб берган тўпга ҳимоячимиз улгурди.
- 74'
Абдужалилов дарвозаси томон кетмакет ҳужумлар уюштирилди, яхшиям-ки араблардан омад юз ўгирди.
- 72'
Холмуҳаммедов ҳимоячиларни алдаб ўтиб жарима майдонига "ёриб" кирди ва зарба йўллади, аммо дарвозабон хавфни бартараф этди.
- 70'
Яна бурчак зарбаси ва "Ал Айн"нинг яна бир бош билан берган зарбаси ўта хавфли чиқди ва ноаниқ бўлди.
- 70'
Бу орада араблар бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритиб беришди ва хавфли имкониятга эга бўлишди, яхшиям-ки Абдужалилов сэйв намйиш этди.
- 69'
Суҳроб Иззатов ўрнига Бобурбек Фарҳодов майдонга тушди.
- 68'
Қанотдан узатилган тўпни Жамол Ал блуш дарвозага боши билан йўллади. Зарба хавфли эди, аммо ноаниқ!
- 66'
"Ал Айн" позицион ҳужум уюштиришга урунмоқда!
- 64'
Тўп назоратини мезбонлар ўз қўлларига олди
- 59'
Холмуҳаммедов узатиб берган тўп ҳаммадан ўтиб кетди ва майдонни тарк этди.
- 58'
Прессинг эвазига рақибдан тўп олиб қўйилди ва тезкор ҳужум оқибатида бурчак зарба ишлаб олинди.
- 56'
Тўп назорати "Бунёдкор"да!
- 53'
"Ал Айн" ҳужумчиси Кожо Лаба ҳужумда "фоул" ишлатди.
- 47'
Абрамов шогирдлари иккинчи бўлимни ҳужумлар билан бошлади.
- 45'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+1'
Бўлим ўз ниҳоясига етди. Танаффус!
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Тошкентликларда кетма-кет бурчак зарбаларидан сўнг, Жалолиддинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 40'
Холмуҳаммедов ён чизиқдан жарима майдони ичига тўпни узатиб берди, аммо Тўреаев ҳужумда қоидани бузди.
- 39'
Жалолиддинов узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 38'
Аҳмад Барманга сариқ карточка кўрсатилди.
- 37'
Араблар ҳимоячилари тўпни чиқариб юборишди.
- 36'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни ҳимоячи бартараф этди, бурчак зарбаси "Бунёдкор"да!
- 35'
"Бунёдкор"да ўзгариш. Ҳасан Йўлдошев ўрнига Фаррух Икромов майдонга туширилди.
- 32'
Учрашувдаги дастлабки энг хавфли вазият арабларда бўлди. Юқоридан етказиб берилган тўпни "Ал Айн" легионери боши билан дарвозага йўллади, яхшиямки зарба бироз ноаниқ кетди.
- 25'
Хавфли вазият! Рақиб жарима майдони ичида Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилганди, аммо ҳакам жим!
- 23'
Холмуҳаммедов ён чизиқдан узун узатмасини амалга оширди, жарима майдонида ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўп узоқ масофадан дарвозага йўлланди, аммо ноаниқ!
- 20'
Аҳмад Барманга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳужумда қўполлик!
- 19'
Абдужалилов тўғри ҳужумчимизга тўпни узатган эди, аммо Муртазоев ўйиндан ташқари ҳолатда!
- 17'
Дастлабки дақиқаларга нисбатан "қалдирғочлар" бироз жонланиб, босим уюштиришмоқда!
- 13'
Жаримадан тўғри дарвозага йўлланган тўпни рақибларимиз дарвозабони бартараф этди.
- 12'
"Бунёдкор"да стандарт вазият! Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 11'
Рақибларимиз дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва яна Абдужалилов ўзини кўрсатди.
- 9'
Ҳозирча, тўп назорати арабларда!
- 8'
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг, "Ал Айн"да қулай имконият пайдо бўлиши мумкин эди, аммо Абдужалилов яна тўпни эгаллаб олди.
- 7'
Жаримадан узатиб берилган тўпни Абдужалилов қўллари билан уриб юборди ва хавф бартараф этилди.
- 6'
Омар Абдулраҳмонга нисбатан қўполлик ишлатилди ва рақибларимизда жарима зарбасини тепиш имкони пайдо бўлди.
- 4'
Жарима майдони ичида дарвозабон Абдужалилов яхши ўйнади.
- 4'
Амирликлар бурчак зарбасини ижро этишади.
- 1'
Жамоалар беллашувни эҳтиёткорлик бошлашди.
- 0'
Учрашувга старт берилди!
Жамоалар чигалёзди машғулотларини бажариб, кийиниш ҳонасига кириб кетишди.
Фикрлар