
"Бунёдкор" стадиони айни дамда қай ҳолатда? (фото)
Жорий йилнинг июль ойида “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббусига кўра, 2023 йил март ойида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё Кубоги ўйинлари, "Бунёдкор" футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларини ўтқазиш мақсадида "Бунёдкор" стадиони марказий майдонида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Қисқа вақт ичида стадион майдони тўлалигича қайтадан барпо этилди. Майдон инженер коммуникациялари янгиланди ва майдон сатҳи 1 метрга кўтарилди. Янги маҳаллий иқлимимизга мос келувчи чим ётқизилди. Ҳозирги кунда майдон атрофи ва захира футболчилари учун жойлар янгича замонавий услубда тайёрланмоқда.
Фикрлар