«Бунёдкор» стадионида VAR тизимига шароит яратилди (Фото)

«Бунёдкор» стадионида бир қатор техник ишлар амалга оширилди. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида 2021 йилги футбол мавсумини юқори савияда ўтказиш ҳамда барча учрашувнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Суперлиганинг бу йилги мавсумидан эътиборан ҳар турда камида иккита ўйинда VAR (video assistant referee) тизими ишлайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси клубларга расмий хат билан мурожаат қилиб, жамоа ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионни VAR тизими учун техник томондан тайёрлаш вазифасини белгилаб берган эди. Унга кўра, «Бунёдкор» стадионида бир қатор техник ишлар амалга оширилди ва ўйингоҳда VAR тизими ишлаши учун барча шароитлар яратилди. Қуйида бажарилган вазифаларни суратларда, изоҳлари билан кўришингиз мумкин.

1. VAR автомобили КТС (кўчма телевизион станция) ёнида туриши учун алоҳида жой.

rasm1

rasm11

2. VAR автомобилига уланиш учун алоҳида LAN кабель орқали (минимум 10 m/bit тезликда) ташқи интернет.

rasm2

3. VAR автомобилига алоҳида (КТС га муқобил, яъни таъсири бўлмаган ҳолда) доимий электр манбаи билан қувватланиши учун 3 квт. қувватни кўтара олувчи иккитадан автомат ва евро стандартдаги розетка.

rasm3

4. Майдонда ҳакам вазиятни кўришига ўрнатиладиган экран учун (on field review) алоҳида жой ва муқобил электр манбаи.

rasm4

5. VAR автомобили турган жойдан майдонда ҳакам вазиятни кўриши ва ўрнатиладиган экран учун (on field review ) доимий турувчи коаксиал кабель.

rasm5

6. Ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этувчи камералар ҳудуднинг ҳар бирига иккиталик доимий электр манбалари.

rasm6

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар