ПСЖ мухлислари Мбаппени ҳақорат қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан кейин Париждаги байрам тадбирлари вақтида айрим мухлислар Килиан Мбаппега қарши ҳақоратли қўшиқлар куйлашди.

Эйфель минораси олдида йиғилган мухлислар франциялик ҳужумчи номига нисбатан ҳақоратомуз шиорлар айтишган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2024 йилнинг ёзида ПСЖдан "Реал Мадрид"га ўтган эди. Шундан буён парижликлар кетма-кет икки бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!