"Бунёдкор" тарихда бунақа ўйнамаган, "Қўқон-1912"нинг Жиззахдаги омадсиз юриши яна давом этди, "Насаф" мағлубият нималигини билмаяпти

Бугун Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган 2 та учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Профессионал лигаси матбуот хизмати ушбу ўйинларда қайд этилган қизиқарли фактларни эълон қилди.

- “Насаф” жорий мавсум мағлубиятга учрамаган икки жамоадан бири бўлиб турибди (5 ғалаба, 3 дуранг)

- “Бунёдкор” ўз тарихидаги энг ёмон стартни қайд этмоқда. Жамоа дастлабки 10 тур давомида 12 очко жамғарди. Жамоанинг бундан олдинги энг ёмон старти 2017-йилда қайд этилган — 13 очко. Ўша мавсум сўнггида “қалдирғочлар” 4-ўринни эгаллаган.

- “Сўғдиёна” сўнгги бор 3 гол фарқ билан 2021-йил 11-майда ғолиб бўлган (“Андижон”га қарши, 4:1).

- Шоҳруз Норхонов жорий мавсумнинг 10 турида 6 та гол (3 таси пеналтидан) киритишга муваффақ бўлди. Футболчи 2021-йил 10 та турда рақиблар дарвозасини 7 марта (2 таси пеналтидан) ишғол қилган эди.

- “Қўқон-1912” “Сўғдиёна” майдонида ғалаба қозонмаган. Қўқонликлар жиззахликлар майдонига 17 марта сафар уюштириб, шуларнинг 5 тасида дуранг ўйнаган. Қолган 12 беллашувда эса мезбонларнинг қўли баланд келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!