"Бунёдкор" Туркияда 5 та назорат учрашувини ўтказади

  • 17 январь, 2022, 17:00
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарликни пойтахтимизда давом эттираётган “Бунёдкор” Туркияда йиғин ўтказади.

Tecno

Аввал хабар берилганидек, янги мавсумга тайёргарликнинг бир қисмидан хориж йиғини ҳам ўрин олган.

Хусусан, “қалдирғочлар” 5-20 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.

Жамоамиз 5 февраль куни эрта тонгда чартер-рейс билан Анталияга учиб кетади. Шу куннинг ўзидаёқ биринчи машғулот ўтказилади. Йиғин доирасида бешта назорат ўйинида майдонга тушади. Ўртоқлик учрашувларининг санаси маълум – 8-11-14-17-19 февраль. Рақиблар тўғрисида кейинроқ маълумот берамиз.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!