"Бунёдкор" ва "Насаф" қарама-қаршилигида ғолиб номи аниқланмади
Тошкентнинг Бунёдкор" ва Қашқадарёнинг "Насаф" клублари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди.
Қизиқарли кечган баҳснинг дастлабки бўлимини "аждарлар" ғалаба билан якунлашди, аммо иккинчи бўлимда "қалдирғочлар" мувозанатни тиклашди. Шу тариқа беллашув давомида бошқа гол бўлмади ва 1:1 ҳисоби билан ўйин якунланди.
"Бунёдкор" - "Насаф" 1:1 (0:1, 0:1)
Голлар: Хуршид Мухторов, 43 - 0:1. Фаррух Икромов, 77 - 1:1.

Фикрлар