"Бунёдкор-W" Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Ҳал қилувчи баҳсга етиб келган "Бунёдкор-W" ва "Севинч" жамоалари биллур соврин учун ўзаро кураш олиб боришди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Голларга Людмила Карачик ҳамда Тожинисохон Рашидовалар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, "Бунёдкор-W" ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритди.
“БУНЁДКОР W” - “СЕВИНЧ” 2:0
Голлар: Людмила Карачик (51), Тожинисо Рашидова (55)
Фикрлар