"Бунёдкор" йиғинига хорижлик футболчи келиб қўшилди
"Бунёдкор"нинг бугунги машғулотларида ҳам 40 нафарга яқин футболчи иштирок этди. Расул Йўлдошев енгил шамоллаш сабабли машғулотда қатнашмаган бўлса, Суҳроб Иззатов жароҳати туфайли якка тартибда шуғулланди. Мураббийлар штаби футболчиларни икки гуруҳга ажратди. Икки гуруҳга ажратилган ўйинчилар аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ирина Дергач бошчилигида шуғулланган бўлса, сўнг «тренажер зали»да юкламалар олишди. Бешта таркиб дарвозабонларсиз, тўпга икки марта тегиш қоидаси асосида футзал ўйнаб, қувноқ кайфиятда машғулотларни якунлашди.
Ўтган мавсумни Ўш шаҳрининг «Алай» жамоасида ўтказган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов бугундан йиғинга қўшилди. Маълум муддат кўрикда бўладиган Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, шунга қараб, қарор қабул қилинади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотларда қатнашган футболчилар: Сарвар Каримов, Умиджон Ҳамроев, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Жавоҳир Рўзиев, Ғайрат Азизхўжаев, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Муҳаммадали Ғиёсов.
Фикрлар