"Бунёдкор"дан гапирамиз! Ғиёсов келди, Муртазоев ва Абдураимов кетди
Хабарингиз бор, 10 августдан эътиборан мамлакатимизда трансфер ойнаси очилди. Мавсумни юқори ўринларда якунлашни мақсад қилган "Бунёдкор" илк трансферни амалга оширди.
Клуб мабуот хизматининг хабар беришича, ўтган мавсумни «Бунёдкор»да ўтказган Хуршид Ғиёсов яна "қалдирғочлар" сафига қайтган. У билан бир йиллик шартнома имзоланган.
Йил аввалида Жанубий Кореянинг «Анянг» клубига кўчиб ўтган Ғиёсов мавсумнинг биринчи қисмини легионер сифатида ўтказган эди.
Шунингдек, "Бунёдкор" мавсум бошида ижара асосида "Насаф"дан олган Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов билан ўзаро келишган ҳолда хайрлашди. Маълум бўлишича, ҳар иккала футболчи ҳам фаолиятини яна «Насаф»да давом эттиради.
Фикрлар